Қозоғистон миллий аграр университети ректори, академик Есполов Тлектес Исабаевичнинг институтимизга ташрифи

2018 йилнинг 30 март куни институтимизга Қозоғистон миллий аграр университети ректори, академик Есполов Тлектес Исабаевич бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Мазкур ташриф давомида академик Т.И.Есполовнинг институтимиз профессор-ўқтувчилари ҳамда талаба ва магистрантларига “Қозоғистон миллий аграр университетининг инновацион қарашлари“ мавзусидаги тақдимоти бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон миллий аграр университети ҳамда институтимиз ўртасида ўрнатилган мустаҳкам дўстона алоқалар, ҳамкорликда олиб борилаётган илмий ишлар, шунингдек, университетнинг тарихи, эришган ютуқлари, таълим тизими, бугунги кундаги илмий соҳаларда олиб бораётган изланишлари ҳамда профессор-ўқтувчилар, шунингдек, талаба ва магистрантларга яратилган имконятлар тўғрисида маълумотлар берилади.

Халқаро алоқалар бўлими